Ads
 
"Манчестер Юнайтед"га 2015 йилда катта умидлар билан олиб келинган Антони Марсьяль қишда жамоани тарк этишга яқин турибди.
 
Айни пайтда Англия чемпионатида "Манчестер Юнайтед"нинг ҳам, Марсьялнинг ҳам ишлари юришмаяпти. Жамоа қаторисига очко йўқотмоқда. Марсьяль эса илгаригидек самарали ўйнай олмяпти. Кўпчилик бунга Марсьялнинг оилавий можаролари таъсир қилаётгани билан изоҳламоқда. Маълумки, Марсьяль оиласи бўла туриб бошқа жувонга илакишиб қолган.
 
 
"Монако"дан 50 миллион евро эвазига олиб келинган Антони Марсьяль жорий чемпионатда саккизта ўйинда битта гол урди ва мураббийлар ишончини етарлича оқлай олмаяпти.
 
Жозе Моуриньо Марсьялнинг ўрнига "Реал"да қадр топмаган колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни олиб келмоқчи.