“Манчестер Юнайтед” Маруан Феллайнини 20 млн фунтга сотишга тайёр

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Манкунианлар бельгиялик футболчини сотиб юборишга тайёр. Унинг трансфер нархи 20 млн фунтга баҳоланмоқда. 29 ёшли футболчининг хизматларига “Вест Хэм” қизиқмоқда, аммо унинг нархи жуда қимматлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “МЮ” 2013 йили Феллайнини “Эвертон” клубида 27,5 млн фунт эвазига сотиб олганди. Жорий мавсумда у АПЛнинг 11 ўйинида майдонга тушиб, ҳеч қандай самарали натижа кўрсатмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!