“Манчестер Юнайтед” Моуриньо нишонидаги ўйинчини олиш шартларини айтди

“Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ҳимоячиси Диогу Далот бир неча клублар, хусусан, “Рома” ва “Барселона” нишонила турибди.

Жозе Моуриньо ўзи билан ишлаган ҳимоячини анчадан бери Римга олиб келишга ҳаракат қиляпти.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, клуб бу ҳимоячи билан хайрлашишга тайёр. Чунки Эрик тен Хаг бу ўйинчи ўрнида “Норвич” вакили Максимилиан Ааронсни ўйнатмоқчи. Агар бу трансфер ўхшаса, манчестерликлар Далотни қўйиб юборади.

Диогу Далот “Манчестер Юнайтед”да 2018 йилдан бери тўп тепмоқда. Орада бир мавсум ижара асосида “Милан”да тўп тепди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!