Ads
 

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд жамоа аввалги мавқеига қайтаётганидан мамнунлигини билдирди.

- Жамоа ўйинини кучайтирган омиллардан бири бу жаҳон миқёсидаги супер футболчиларни қўлга киритилаётганидир, - деди Рио Фердинанд. - Жозе Моуриньо ёзда Златан Иброҳимович, Поль Погба ва Генрих Мхитарян сингари юлдуз футболчиларни олди. Ҳозир, жамоа фақатгина кучли тўртликка кириб, Европа чемпионлар лигасига қайтишни ўйлаши керак.

15 январь куни "Манчестер Юнайтед" футболчилари ўз майдонида "Ливерпуль" жамоасини қабул қилади.

SPORTS.uz