"Манчестер Юнайтед" мухлислари учун "зўр" хушхабар бор!

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр бу мавсумда бошқа майдонга тушмаслиги мумкин.

Daily Mail нашри хабарига кўра, жамоа сардори тиззасидан олган жароҳати туфайли бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши ва натижада Англия чемпионатининг қолган тўртта учрашувида иштирок этолмаслиги мумкин.

"Манчестер Юнайтед"ни эса олдинда "Челси", "Брентфорд", "Брайтон" ва "Кристал Пелас"га қарши ўйинлар кутмоқда.

Магуайр жорий мавсум премьер-лигада 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!