“Манчестер Юнайтед” “Ньюкасл” футболчисини сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" дарвозабони Мартин Дубравкани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
“Sky Sports” нашри хабарига кўра, манкунианликлар 33 ёшли дарвозабонни қўлга киритиш борасида музокаралар олиб боришмоқда.
Даврозабон жамоага Ник Поуп келиши билан "Ньюкасл"нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. Шу боис, у клубни тарк этишга қарши эмас.
Ўтган мавсум словакиялик футболчи Премьер лигада 26 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар