“Манчестер Юнайтед” ўта қиммат ҳужумчи олади
“Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини кучайтириш йўлини қидирмоқда. Бу кўп жиҳатдан Роналдунинг кетиши, жамоада кўп гол ура оладиган форвардга эҳтиёж туғилаётгани билан боғлиқ.
Шу боис, манчестерликлар “Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леауни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилган. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар берди.
Леауга “Челси” ва “Манчестер Сити” ҳам харидор бўляпти. Бироқ, “Юнайтед” отни эртароқ қамчиламоқчи. Эрик тен Хаг “Милан”нинг Чемпионлар лигаси доирасида “Челси”га қарши ўтказилган учрашувига ўз скаутларини юборди. Улар Леаунинг ҳаракатларини ўрганиб келди.
Португалиялик тўпурар 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Англия клублари юқори малакали футболчи учун бу харажатдан қочмайди.
Фикрлар