"Манчестер Юнайтед" ўз тарихида илк бор "Олд Траффорд"да "Борнмут"га ютқазиб қўйди

"Манчестер Юнайтед" кеча АПЛ доирасида "Олд Траффорд"да "Борнмут"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу клуб тарихида илк маротаба содир бўлди. 

Шу вақтга қадар "қизил иблислар" ўз майдонида "Борнмут"га қарши 5 ғалаба ва битта дуранг натижа қайд этганди.

Маълумот ўрнида, бундан бир кун аввал эса манчестерликларнинг бир йўла уч футболчиси АПЛда ноябрь ойининг энг яхшилари сифатида эътироф этилганди. Эрик Тен Хаг - ойнинг энг яхши бош мураббийи, Харри Магуайр - ойнинг энг яхши футболчиси ва Алехандро Гарначо - ойнинг энг чиройли голи муаллифи бўлганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!