“Манчестер Юнайтед” қидирган ҳужумчисини топди

“Барселона”нинг 28 ёшли ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

 Каталонияликлар бош мураббийи Хави нидерландиялик ҳужумчи билан хайрлашишга қарор қилган эди. Депайга “Ювентус” асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётганди. Сўнгги маълумотларга қараганда, туринликлар танлофини ўзгартириб, “Марсель”дан Аркадиуш Миликни олишни режалаштирмоқда.

Депайга “Манчестер Юнайтед” эътибор қаратди. Манчестерликлар тажрибали ҳужумчи учун “Барселона”га 10 миллион евро таклиф қиляпти.

Депай илгари бу жамоада ўйнаган. “Юнайтед” 2015 йили ПСВдан истеъдодли ҳужумчини 34 миллион еврога трансфер қилиб, кейинчалик асосий таркибга кира олмай қолган Депайни ярим нархига “Лион”га қўйиб юборган эди.

Ўшандай Мемфис “Манчестер Юнайтед сафида жами 53 маротаба майдонга тушиб, еттита гол ва олтита ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!