“Манчестер Юнайтед” қиммат ўйинчини олади
“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида Бундеслигада порлаётган Кристофер Нкункуни харид қилмоқчи.
“Лейпциг” таркибида юқори савияда тўп тепаётган ярим ҳимоячига Европанинг бир неча грандлари кўз тикмоқда. Табиийки, клуб мутасаддилари мўмай даромад эвазига уни қўйиб юборишга қарши эмас.
Манчестерликлар Нкункуни ўз сафига қўшиб олиш учун 75 миллион евро харажат қилишига тўғри келади.
24 ёшли ўйинчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача амал қилади. Кристофер жорий мавсумда жами 33 та учрашувда 22 та гол урди ва 13 та голли пас узатди. Унинг бу статистикаси кўплаб жамоалар эътиборини ўзига тортмоқда.
Фикрлар