“Манчестер Юнайтед” франциялик юлдузи Поль Погба билан хайрлашишга тайёр. Бу футболчи ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Погбанинг ўзига ҳам Манчестердаги ҳаёт тарзи ёқмаяпти.

Погба ёзги трансферлар вақтида клубни тарк этиши кутиляпти. Манчестерликлар унинг ўрнига “Атлетико” ярим ҳимоячиси Сауль Ньегисни олиб келишни режалаштирган. Инглизлар бу футболчига анчадан бери кўз тикмоқда. Ёздаги музокараларда мадридликлар Ньегис учун 150 миллион евро сўрагани туфайли трансфер амалга ошмаган эди.

Сульшер жамоаси ёзда Погбанинг трансферидан келадиган суммага яна маблағ қўшиб,  Саулни сотиб олишга ҳаракат қилади. Бироқ, бунинг учун "Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне футболчини қўйиб юборишга рози бўлиши керак.

“Реал” трансфер бозорини эгаллаб олмоқчи

“Навбаҳор”да ишлаган Канчельскис сэр Алекс Фергюсонни ҳақорат қилганини тан олди

“Сити” Гвардиола учун сўнгги клуб бўлади. Пеп кейин нима қилмоқчи?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)