"Манчестер Юнайтед" қишда муҳим трансфер бўйича "Ливерпуль" билан курашади. Рўйхатда "Арсенал" ҳам бор
"Фулхэм" вакили Жоау Палиньяга Англия премьер-лигасининг бир нечта топ клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "TEAMtalk" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, португалиялик футболчига "Арсенал" ва "Ливерпуль" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ҳам ярим ҳимоячи учун курашга қўшилди.
Грандлар Жоауни қишки трансферлар ойнасидаёқ ўз сафига қўшиб олишни режалаштиряпти. Бироқ "Фулхэм" раҳбарияти уни 60 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Маълумот ўрнида, Палинья таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. У жорий мавсум АПЛнинг 12 ўйинида ўз номига 2 гол ёздириб қўйди.
Фикрлар