“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Барселона”га нима таклиф қилганини биласизми?

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Эрик тен Хагга керак бўлмай қолган футболчини ўзлари истаган ижрочига алмаштириш мақсадида “Барселона”га рокировка таклиф қилмоқда.

Испаниянинг Sport.es сайти тарқатган хабарга кўра, манчестерликлар каталонияликлардан ҳимоячи Аарон ван-Биссакани олиб, ўрнига Сержино Дестни беришни сўраяпти.

“Барса” бош мураббийи Хави Эрнандес янги мавсумда Дестга ишонч билдирмаслигини маълум қилган.

24 ёшли Ван-Бисакка 2019 йилдан бери манчестерликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. 55 миллион еврога олинган ҳимоячи шу кунга қадар 126 та учрашувда қатнашиб, иккита гол ва ўнта ассист муаллифи бўлди.

21 ёшли Дест “Барселона”га икки йил муқаддам келган. Ҳозиргача каталонияликлар сафида 72 та ўйинда иштирок этиб, учта гол ва тўртта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!