«Манчестер Юнайтед» «Реал» яримҳимоячисига расмий таклиф жўнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» «Реал» ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменига расмий таклиф йўллади. 

Манбааларга кўра, 26 ёшли футболчига беш йиллик шартнома таклиф этилган.

 

Хабарларда айтилишича, таклиф этилган молиявий шартлар футболчи учун жуда манфаатли. Бироқ ҳозирча маош ва бошқа тўловлар бўйича аниқ рақамлар ошкор этилмаяпти.

 

Шунга қарамай, инсайдерлар Тчуаменининг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши эҳтимоли ҳозирча катта эмаслигини таъкидламоқда. Француз ярим ҳимоячиси асосий мақсад сифатида «Реал» таркибида доимий ўрин эгаллашни кўзламоқда.

 

Тчуамени «Реал» сафини 2022 йилда «Монако»дан келиб тўлдирган. Ўтган мавсумда у мадридликлар таркибида 49 ўйин ўтказди, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва яна икки голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!