"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузини текинга олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ўз таркибини маҳоратли футболчи билан кучайтирмоқчи.

"Goal" нашри тарқатган хабарга кўра, Испания миллий терма жамоаси аъзоси Марко Асенсио фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Унга МЮдан қизиқиш бор.

Қайд этилишича, манчестерликлар футболчини эркин агент сифатида таркибга қўшиб олмоқчи. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг майигача мўлжалланган. "Transfermarkt" порталида Асенсионинг нархи 25 миллион еврони ташкил этади.

26 ёшли вингер жорий мавсум "қаймоқранглилар" либосида 16 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 тадан гол ва ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!