“Манчестер Юнайтед” “Реал”нинг "юрагини ўғирламоқчи"
"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячиси Каземирога қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди “Marca” нашри.
“Қизил иблислар” раҳбарияти ўрта чизиқни кучайтириш учун футболчи қидирмоқда. Бразилиялик футболчи эса бу ўрин учун асосий номзод бўлиб турибди. Бироқ “Реал” ҳалигача 30 ёшли бразилиялик бўйича расмий таклиф олгани йўқ.
Қайд этилишича, “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Каземиронинг ўйинларини юқори баҳолайди, шу боис “Манчестер Юнайтед” учун бундай трансферни амалга ошириш осон бўлмайди.
Айтиш жоизки, ярим ҳимоячилар учлиги Каземиро - Лука Модрич - Тони Кроос мутахассислар томонидан бугунги кунда дунёнинг энг яхшиси деб аталади.
“Transfermarkt” портали Каземиронинг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар