“Манчестер Юнайтед” Роналду борасида бир қарорга келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Криштиану Роналдунинг келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Боиси, футболчи Чемпионлар лигаси сабаб инглиз клубини тарк этишни истамоқда.

AS нашри хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед” бу ёзда 37 ёшли ҳужумчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Клуб Криштиануни камида қишгача таркибда сақлаб қолмоқчи.

Яқинда Роналду раҳбариятдан уни бошқа клубга сотишни сўраганди, аммо манкунианликлар португалияликларнинг илтимосини бажаришмади. "Қизил иблислар" ҳужумчини жамоанинг муҳим бўлаги деб билишади ва уни қўйиб юборишга қарши.

Футболчи ўтган мавсум бошида "Олд Траффорд"га қайтганди. Клуб форвард билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!