“Манчестер Юнайтед” Роналду ўрнига кўп гол урадиган ҳужумчи оляпти
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари бош мураббий Эрик тен Хагнинг янги тўпурар кераклиги ҳақидаги талабини қондирмоқчи.
Todofichajes нашрининг маълум қилишича, раҳбарияти тез орада “Зальцбург” ҳужумчиси Ноа Окафор трансфери бўйича иш бошлайди.
Ҳужум маркази ва ҳар икки қанотда ўйнай оладиган 22 ёшли форварднинг трансфер суммаси 25 миллион еврога баҳоланмоқда ҳамда унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади.
Жорий мавсумда швейцариялик футболчи Австрия чемпионатида ва Чемпионлар лигасида 12 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол муаллифи бўлди.
Фикрлар