“Манчестер Юнайтед” Роналду ўрнига зўр ҳужумчи танлади
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг Криштиану Роналдунинг кетишига тайёргарлик кўряпти.
Нидерландиялик мутахассис “Бавария”да ўзини кўрсатиб келаётган Эрик Шупо-Мотингни Англия премьер-лигасига кўчириб келмоқда. Тен Хаг адаши Роналдунинг ўрнини босишига қаттиқ ишонмоқда.
MediaFoot нашрининг хабар беришича, 37 ёшли ҳужумчи яварь ойида Манчестерни тарк этиши кутидмоқда.
Шупо-Мотинг “Бавария”га 2020 йили эркин агент сифатида келган эди. У аввал ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.
33 ёшли футболчи жорий мавсумни юқори даражада ўтказяпти. Эрик 13 та учрашувда саккизта гол уриб, учта ассист қайд этган. Унинг шартномаси мавсум охирида якунланади.
“Бавария” Шупо-Мотинг билан келишувни узайтиршга ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар