“Манчестер Юнайтед” Роналду ўрнига зўр ҳужумчи топди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Криштиану Роналдуни ўрнига бошқа ҳужумчи олиб келиш бўйича қидирувни тўхтатгани йўқ.
Манчестерликлар Нидерландия чемпионатида порлай бошлаган Коди Гакпони нишонга олгани ҳақида маълумот тарқатилди. Улар ёзда ПСВ раҳбарияти ўз футболчисини қўйиб юборишига умид қилмоқда.
Роналдунинг клуб билан келишуви ёзда якунланади. Кетта эҳтимол билан, португалиялик юлдуз жамоадан кетади. Шундан сўнг, Эрик тен Хаг португалиялик юлдуз ўрнига янги истеъдодни олиб келмоқчи.
23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 13 та учрашувда майдонга тушиб, ўнта гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.
Айни пайтда ёш ҳужумчи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар