“Манчестер Юнайтед” Роналдудан бўшаган жойга “Рома” ҳужумчисини олмоқчи

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жаҳон чемпионати вақтида клуб билан алоқасини узган Криштиану Роналду ўрнига бошқа ҳужумчи қидирмоқда.

Манчестерликлар бир неча вариант устида иш олиб бормоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, бу клуб “Рома”нинг англиялик ҳужумчиси Тэмми Абрахамни ҳам нишонга олган. Аслида “Юнайтед” раҳбарияти ўтган мавсум давомида ҳам 25 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилганди.

Бу трансфер ёзга мўлжалланмоқда. Мавсум тугаши билан томонлар муҳокама киришади. “Рома” яхши таклиф бўлса Абрахам билан хайрлашишга тайёр.

Тэмми Абрахамнинг ўзи Англия терма жамоасидаги жойини қайтариб олиш учун Англия премьер-лигасига қайтишни истаётгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!