"Манчестер Юнайтед" Роналдуга ўринбосарни "Ал-Насср"дан олиб келади

"Манчестер Юнайтед" "Ал-Насср"нинг камерунлик ҳужумчиси Венсан Абубакарга қизиқиш билдирмоқда.

"Daily Mail" нашрининг хабарига кўра, манчестерликлар жамоани тарк этган форвард Криштиану Роналду ўрнини Венсан билан тўлдирмоқчи. Риёдликлар ҳам футболчи билан хайрлашишга қарши эмас. Клуб унинг трансферидан 10 миллион доллар ишлаб олмоқчи.

Аввалроқ, Абубакар "Ал-Насср"да бахтсиз эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. У жорий мавсум 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва битта голга ҳаммуаллифлик қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!