"Манчестер Юнайтед" Роналдуга қўйилган айбловларга жавоб қайтарди
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчи Криштиану Роналдуга қарши Англия футбол ассоциацияси томонидан илгари сурилган айбловларга жавоб қайтарди.
“Биз футбол ассоциациясининг Криштиану Роналду ҳақидаги баёнотини кўриб чиқдик. Биз футболчини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз", - дейилади МЮ расмий сайтида.
Айблов апрел ойида португалиялик форвард аутизмга чалинган боланинг телефонини синдириб ташлаган воқеадан келиб чиққан. Эпизод АПЛнинг 32-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"нинг "Эвертон"га (0:1) қарши ўйинидан сўнг юз берди. Кўп ўтмай ҳужумчи боладан узр сўради.
23 сентябрь куни FA Роналдуни ушбу ҳодиса учун айблади. Баёнотда ҳужумчининг финал ҳуштаги чалингандан кейин хатти-ҳаракати нотўғри ёки тажовузкор бўлгани айтилмоқда.
Фикрлар