“Манчестер Юнайтед” Роналдуни битта шарт эвазига қўйиб юборишга тайёр

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр, деб хабар беради “The Mirror” нашри.

Манба берган хабарга кўра, "қизил иблислар" 37 ёшли португалияликни сотмоқчи эмас. Бунинг ўрнига клуб шартномадаги битимни 2024 йилгача узайтириш бандини фаоллаштиришни истамоқда.

Шундан сўнг "Манчестер Юнайтед" футболчини 2022/23 йилги мавсум учун ижарага беришга рози бўлади. Раҳбарият ушбу мавсум якунида жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма олишига ишонмоқда. Роналду эса 2023/24 йилги мавсумда Манчестерга қайтиб, мусобақада уларга ёрдам беради.

Олдинроқ Роналду фаолиятини "Атлетико" Мадридда давом эттиришга яқин тургани хабар қилинганди.

Роналду 2021 йилнинг августида “Манчестер Юнайтед”га қайтди. Ўтган мавсум ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"нинг барча турнирлар доирасидаги 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Унинг инглиз клуби билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. “Transfermarkt” нашри Роналду 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!