"Манчестер Юнайтед" Роналдуни таркибда қандай олиб қолиш йўлини топди

  • 31 август, 2022, 10:20
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзги трансфер ойнаси пайтида Криштиану Роналдунинг қолишига ишонтириши керак бўлган бир қатор харидларни амалга ошира олмади.

Tecno

Сўнгги пайтларда "қизил иблислар" сафига ярим ҳимоячи Каземиро ва қанот ҳужумчиси Антони келиб қўшилди, уларнинг трансферлари учун жами 160 миллион евродан ортиқ маблағ сарфланган. Журналист Нил Кустиснинг фикрига кўра, юқори нархдаги бу трансферлар 37 ёшли португалияликни клубнинг амбицияларига ишонтириши керак, бу эса "Манчестер Юнайтед" раҳбариятининг сўнгги умидидир.

Криштиану Роналдунинг агенти узоқ вақтдан буён ҳужумчига янги клуб топишга уриниб келмоқда, бироқ ҳозирча ҳеч қайси  жамоа билан музокаралар ижобий якунланмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
31/08/2022 22:31
Ронадуни навбахорга чакир Бабаян