"Манчестер Юнайтед" салкам 29 миллион еврога ҳужумчи харид қилади
"Бенфика" ҳужумчиси Гонсало Рамос фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин, деб хабар беради "The Sun".
Манбага кўра, манкунианликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужум чизиғидаги бошқа футболчилар жароҳат олган тақдирда жамоага янги захира ҳужумчиси керак деб ҳисобламоқда. Гонсалес инглиз клубига 28,5 миллион еврога тушиши кутилмоқда.
21 ёшли португалияликнинг "Бенфика" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали Португалия ёшлар терма жамоаси футболчисини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Рамос лиссабонликлар сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйган.
Фикрлар