“Шальке” ярим ҳимоячиси Леон Горетцка ўз фаолиятини Англияда давом этириши мумкин. 22 ёшли хавбек “Манчестер Юнайтед” клуби назарига тушиб қолган.

Футболчининг немис клуби билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Шуни эслатиб этамизки, аввалроқ Горетцка ўз фаолиятнини АПЛда давом этиришга рози эканлигини айтиб ўтганди.

Аввал хабар берганимиздай, футболчига “Барселона”, “Ювентус”, “Арсенал” ва “Бавария” каби грандлар қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, “Шальке” раҳбарияти Горетцкага йилига рекорд 12 миллион евро таклиф қилган, деб Sky Sports нашри хабар бермоқда.