Асосий мазмунга ўтиш

«Манчестер Юнайтед» шармандали мағлубиятдан кейин янги мураббийни танлади

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» Майкл Каррикни истеъфога чиқариб, бош мураббийликка Эдди Хауни тайинлаши мумкин

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ЕЧЛдаги омадсиз ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Майкл Каррик билан хайрлашиши мумкин. Учинчи тур доирасида «Комо»га қарши беллашувда манкунианликлар 1:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Teamtalk маълумотига кўра, «қизил иблислар» бош мураббий лавозимига асосий номзодни аниқлаб бўлган. Бу – «Ньюкасл» собиқ устози Эдди Хау. Ҳозирда 48 ёшли англиялик мутахассис ҳеч бир жамоани бошқармаяпти.

«Манчестер Юнайтед» янги мавсумни Англия премьер-лигасида ҳам муваффақиятсиз бошлади. Етти турдан сўнг жамоа атиги етти очко жамғариб, турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ