"Манчестер Юнайтед" Смоллингга янги шартнома таклиф қилади

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Крис Смоллинг билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.

Унга кўра манкуанликлар жорий мавсум якунида шартномаси ниҳоясига етадиган 28 ёшли англиялик футболчига янада яхшироқ келишув таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Смоллинг жорий мавсум МЮ сафида жами 5та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!