"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Франция чемпионатини "ёндирмоқда"

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ футболчиси Мейсон Гринвуд ўтган август ойи якунларига "Олимпик Марсель" жамоасининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ҳужумчи "қизил иблислар" сафидан француз клубига кўчиб ўтган илк мавсумидаёқ жамоасининг муҳим футболчисига айланиб бормоқда. У аввалги мавсумдаёқ "Хетафе" сафида Ла Лигада ёрқин ўйинлар намойиш этиб, аввалги спорт формасига қайтиб олаётганини барчага исботлаган эди.

Инглиз футболчиси ҳозирга қадар барча мусобақалар ҳисобидан учта учрашувда майдонга тушиб учта гол киртишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!