“Манчестер Юнайтед” собиқ футболчисининг янги жамоаси маълум

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингери Жесси Лингард фаолиятини Англия Премьер лигасининг бошқа жамоаси давом эттиради. Унга "Ноттингем Форест" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Британиялик журналистларнинг маълум қилишича, футболчи клуб билан келишувга эришган.

Яқин орада Лингард "ўрмончилар" жойлашган базага етиб боради. Жесси яқин вақт ичида “Ноттингем” учун тиббий кўрикдан ўтади ва клуб билан шартнома имзолайди. Бироқ, ҳозирча келишув неча йилга амал қилиши ҳамда Лингарднинг маоши қанча эканлиги маълум эмас.

Аввалроқ Лингард “Манчестер Юнайтед” билан ҳамкорликни узайтириш борасида келиша олмади. Жесси эркин агент мақомида "ўрмонлар" сафига ўтади.

Жессига даъвогарлар орасида “Вест Хэм”, БАА ва Саудия Арабистони клубларидан таклиф борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!