“Манчестер Юнайтед” тажрибали футболчи билан музокара олиб бормоқда
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен билан музокаралар олиб бормоқда. Клуб футболчининг барча молиявий талабларини қондиришга тайёр, деб хабар берди “Daily Star” нашри.
Манбага кўра, музокаралар якуний босқичда. Даниялик футболчи йилига 8,3 миллион евро маош олиши кўзда тутилган.
Хабар қилинишича, Эриксен “Брентфорд”нинг ҳам таклифни кўриб чиқмоқда. Аммо, футболчининг “арилар” билан шартнома имзолаш имконияти жуда паст. Инсайд хабарларга кўра, даниялик хавбекнинг кейинги манзили катта эҳтимол билан Манчестер бўлади.
Кристиан 2022 йилнинг январида "Брентфорд" билан ярим йиллик шартнома имзолаган. У клуб сафида 10 ўйинда иштирок этиб, 1 гол ва 3 ассист муаллифига айланган. Эриксен 2022 йилнинг 30 июнидан эркин агент ҳисобланади.
Фикрлар