“Манчестер Юнайтед” талвасага тушиб, ўйинчини қимматга олиб қўйди!

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардори Рой Кин клуб раҳбарияти талвасада Каземирони қимматга олиб қшйганини таъкидлади.

Манчестерликлар “Реал” юлдузини ўз сафига қўшиб олиш учун, мадридликларга 70 миллион фунт тўлади. Клуб 30 ёшли бразилиялик футболчини “Ливерпуль” билан ўйин олдидан мухлисларга таништирди.

- Клуб талвасада кўп сарфлаб қўйди. Лекин Каземиро зўр футболчи. У узоқ муддатли ва мўмай даромадли шартномага эга бўлди. Аввалроқ, уч йиллик битим тузган Эриксен билан ҳам шундай ҳолат кузатилганди.

Каземиронинг агенти хурсанд бўлиши керак. Чунки жамоа талвасада анча кўп пул харажат қилиб қўйди, - деди Рой Кин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!