“Манчестер Юнайтед” трансфер бозорини “портлатмоқчи”
“Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олишга тайёргарлик кўраётган Эрик тен Хаг клуб раҳбариятидан “Челси” етакчиси Нголо Кантени трансфер қилишни сўради, деб хабар бермоқда Daily Mirror нашри.
Нидерландиялик мураббий франциялик футболчи “Манчестер Юнайтед” ўйини кучайтира олишига ва ўзи қўллайдиган тактик схемаларга мос тушишига ишонмоқда.
“Аристократлар”нинг Канте билан шартномаси яна бир йил давом этади. Лондонликлар 31 ёшли футболчини сотиб юборишга қарши эмас. Жорий мавсумда 40 ўйинда иккита гол ва бешта ассист қайд этган ўйинчи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Канте “аристократлар” сафига қўшилгунга қадар “Кан” ва “Лестер” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар