“Манчестер Юнайтед” трансферга кўнмади

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ўйинчилари ҳам бошқа клублардан таклиф ола бошлади. Хусусан, Скотт Мактоминайни Туркия чемпионатида қутишмоқда.

Турк Суперлигаси етакчиларидан “Галатасарой” шотландиялик ярим ҳимоячини сўраб, Манчестер клубига таклиф юборди. Бироқ “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти уни қабул қилмади.

Бу ҳақда Transfer News Live ҳамда Mirror нашрлари хабар тарқатди.

27 ёшли Скотт Мактоминай клуб тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2017 йилдан бири асосий жамоа таркибида ўйнаб келмоқда.

Марказий ярим ҳимоячи манчестерликлар асосий таркибида жами 252 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 29 та гол ва 8 та ассист расмийлаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!