“Манчестер Юнайтед”: Трансферга вақт етмади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг англиялик ҳимоячи Аарон Ван-Биссака бўйича қарорини ўзгартирди. Бу футболчи жамоада олиб қолинади.

Аарон ёзда ўзига янги жамоа топиши кераклиги айтилганди. Унинг агенти мижозини “Вест Хэм” ва “Кристал Пэлас”га таклиф қилди. Бироқ иш трансфергача етиб бормади.

Бу мавсум “Манчестер Юнайтед”нинг ўнг қанот ҳимоясида Диогу Далот ўйнайди. Аарон Ван-Биссака тўрт тур якунларига кўра, атиги тўрт дақиқа тўп тепди холос.

Ван-Биссаканинг трансферини амалга оширишга вақт қолмагани боис, мураббийлар штаби уни жамоада қолдирадиган бўлди. Энди 24 ёшли футболчи қишки трансферлар ойнаси очилгунича захирада ўтиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!