"Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" ўзаро футболчи алмашиши мумкин!

Ортда қолган мавсумда унча ўйини қўвушмаган Федерико Кьеза янги мавсум бошланиши ортидан "Манчестер Юнайтед" сафига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда “La gazetta Dello sport” нашри ҳабар бермоқда. 

Келишув эса трасфер суммасисиз ўзаро ўйинчи алмашиш шарти доирасида амалга оширилиши мумкин. Яъни Кьеза Англияга кўчиб ўтган тақдирда трансфер ҳуқуқи айнан “қизил иблислар”га тегишли бўлган Жейдон Санчо А Серияга йўл олиши мумкин.  

Манкуинианликлар рахбарияти ҳам бу ўзига ҳос “рокировка” учун қарши эмаслар. 2023/2024 йилги мавсумда ижара асосида собиқ клуби "Боруссия" Дортмунд сафида ҳаракат қилган инглиз футболчиси бир неча кун олдин “Манчестер Юнайтед”нинг янги мавсум олдидан ташкил этган илк ўқув-машғулотлар йиғинига келиб қўшилган эди. 

Таъкидланишича, у ўтган олдидан Эрик Тен Ҳаг билан бўлган можаро бўйича, келишиб олган ва эндиликда асосий жамоа билан шуғулланиши белгиланган эди.

Аммо “Ювентус”нинг берган бу таклифи ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!