“Манчестер Юнайтед” воз кечган юлдузга учта “топ-клуб” харидор

  • 15 декабрь, 2024, 16:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бир неча мавсумдан бери юқори даражага чиқа олмаётган Маркус Рэшфорд билан хайрлашишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқатилганидан кейин 27 ёшли ўйинчининг харидорлари кўпайиб бормоқда.

Tecno

CaughtOffside нашрининг ёзишича, Маркусга жиддий клублар даъвогарлик қилмоқда. Манбага кўра, “Барселона”, “Бавария” ва “Пари Сен-Жермен” англиялик ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.

Ҳозир бу клублар катта трансфер имкониятларини ўрганяпти.

Рэшфорд клуб тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2016 йили асосий жамоага қабул қилинган. Ҳозирга қадар клуб миқёсида 440 та ўйинда иштирок этиб, 143 та гол ва 68 та ассист муаллифи бўлган.

Шунингдек, Маркус Англия терма жамоасида 60 та учрашувда рақиблар дарвозасини 17 маротаба ишғол қилган. Transfermarkt портали уни 60 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!