“Манчестер Юнайтед” вундеркиндни жаҳон чемпионатида синайди
“Манчестер Юнайтед” скаутлари Гана терма жамоаси аъзоси Абдул Фатаву Иссахакунинг ўйинларини кузатиб бормоқда.
Англияликлар бу футболчини трансфер қилишни режалаштирган.
The Guardian нашри жутналисти Эд Ааронснинг ёзишича, “Спортинг”да ўйнаётган 18 ёшли футболчи келажакда юқори даражали ўйинчига айланиш учун катта салоҳиятга эга.
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг бу футболчининг ҳаракатларини Қатардаги жаҳон чемпионатида кузатиб боради. Абдул Гана терма жамоаси сафида ўйнайди. Бу футболчи ёш бўлишига қарамай, ҳозиргача мамлакат бош жамоаси сафида 13 та учрашувда қатнашиб улгурди.
Фикрлар