“Манчестер Юнайтед” яна бир трансферни кўзлади

“Манчестер Юнайтед” клуби “Монако” ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль учун курашга қўшилди.

Маълумотларга қараганда, монаколиклар бу ўйинчи учун 58 миллион евро талаб қилмоқда. Сумма катта бўлишига қарамай, харидорлар сони ортиб бормоқда.

Бенуа манчестерликлардан ташқари “Ювентус”, “Севилья”, “Ньюкасл”, “Вест Хэм”, “Рома” ва “РБ Лейпциг” каби клублар нишонида турибди.

Бадьяшиль “Монако” тарбияланувчиси ҳисобланади. 21 ёшли футболчи жамоа асосий таркибида жами 119 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва учта ассист ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!