“Манчестер Юнайтед” янги бош мураббий танлаяпти

“Манчестер Юнайтед” хўжайинлари жамоани доимий бошқарадиган бош мураббий қидиришда давом этмоқда. Ҳозирча, улар ёзда жамоани қабул қилиб олиши мумкин бўлган тўрт нафар мутахассисдан иборат рўйхатни тузди.

Клуб раҳбарияти Ральф Рангникка мавсум охирига қадар жамоани бошқариш имконини беради. Бироқ, кейинчалик германиялик мутахассис ўрнини бошқа мутахассисга бўшатиб бериши керак.

Манчестерликлар таклиф қилмоқчи бўлаётган номзодлар — Маурисио Почеттино, Эрик тен Хаг, Луис Энрике ва Хулен Лопетегидир.

Айнан мана шу мураббийлардан бири “Манчестер Юнайтед”ни янги марралар сари етаклаши талаб этилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!