Асосий мазмунга ўтиш

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Ярим ҳимоячи ЖЧдан сўнг сотувга қўйилади

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзги трансферлар ойнасида ярим ҳимоячи Мануэль Угарте билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

Журналист Самуэль Лакхёрст маълумотига кўра, уругвайлик футболчи Жаҳон чемпионатидан кейин трансферга қўйилади. Манкунианликлар уни тахминан 28 миллион еврога сотишни мақсад қилган. Transfermarkt эса футболчининг бозор қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.

25 ёшли хавбек 2024 йил августида ПСЖдан 50 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.

Жорий мавсумда Угарте барча мусобақалар доирасида 24 та учрашувда қатнашди, аммо ҳозирча гол ёки ассист билан жамоасига ёрдам бера олмади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ