“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси “Ньюкасл”га ўтмоқчи

“Манчестер Юнайтед” футболчиси Скотт Мактоминей ёзда клубни тарк этиши мумкин. Бу хақда “The Telegraph” хабар бермоқда. Агарда Тен Хаг унга кам ўйин амалияти беришда давом эттирса, шотландиялик жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Манбанинг таъкидлашича, Мактоминей Англиянинг бошқа бир клуби “Ньюкасл”га ўтишга рози бўлган.  

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи ушбу мавсум барча чемпионатларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!