“Манчестер Юнайтед” ёзда “бомба” трансферга қўл урмоқчи
“Ливерпуль”нинг уругвайлик ҳужумчиси Дарвин Нуньес “Энфилд”даги саргузаштларини якунлашга яқин турибди.
Жисмонан бақувват футболчига Европанинг бир неча клуби кўз тикмоқда. Хусусан, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим уни асосий ҳужумчига айлантиришни режалаштириб қўйган.
Португалиялик мутахассисга Нуньеснинг жисмонан бақувватлиги ва гол сезиш ҳисси ўткирлиги маъқул келмоқда. Аморим Нуньес унинг ҳужумчиларга қўяётган талабларига тўлиқ мос тушади, деган фикрни билдирмоқда.
Нуньес “Пеньярол” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Европага 2019 йили олиб келинган ва дастлаб Испания чемпионатида “Альмерия” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Кейин “Бенфика”да икки йил ўйнаганидан кейин “Ливерпуль” 2022 йили уни 85 миллион еврога трансфер қилди.
Дарвин Англия Премьер-лигасида сермаҳсуллик намойиш қила олмади. Ҳозир унинг трансфер суммаси 65 миллион еврога тушган.
Фикрлар