"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферларга қанча пул сарфламоқчилиги маълум
"Манчестер Юнайтед"нинг янги устози Эрик тен Хаг ва унинг мураббийлар штаби ёзги трансфер ойнасига тайёргарликни бошлаб юборди, деб хабар берди De Telegraaf нашри.
Манбага кўра, ёзда инглиз клуби харидлар учун 140 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлашга тайёр.
Қайд этилишича, тен Хаг "қизил иблислар" сафига олиб келмоқчи бўлган футболчилар рўйхатидан "Аякс"нинг икки нафар етакчиси ҳимоячи Юрриен Тимбер ва ҳужумчи Антони, шунингдек, "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жой олган.
Мураббий Англия Премьер-лигасининг 38-турида "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" учрашувига келади.
Ҳозир "Манчестер Юнайтед" 58 очко тўплаган ва АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар