“Манчестер Юнайтед” юлдуз футболчисини огоҳлантирди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Маркус Рэшфордга баъзи чекловларни жорий қилмоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, манкуниаликлар футболчининг ижтимоий тармоқларга кўп вақт ажратаётганидан норози. Раҳбарият бунинг ўрнига ундан бор эътиборини футболга қаратишини сўради. Агар инглиз форварди клуб қоидаларига риоя қилмаса, унда жазо қўлланилиши мумкинлиги қўшимча қилинган.

24 ёшли англиялик жорий мавсум “қизил иблислар” сафида барча мусобақалар доирасидаги 32 та ўйинда майдонга тушиб, 5 голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

“Манчестер Юнайтед” 2021/2022 йилги мавсум якунига кўра Англия Премьер-лигасида 6-ўринни эгаллади ва келаси мавсум Европа Лигасида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!