“Манчестер Юнайтед” юлдузи фикрини ўзгартирди

“Манчестер Юнайтед”да ишлари юришмай қолган Маркус Рэшфорд келажаги борасида бир қарорга келганини маълум қилди.

Клубнинг энг истеъдодли тарбияланувчиларидан ҳисобланган футболчи жамоани қабул қилиб олган Эрик тен Хаг қўл остида ўйини яна очилиб кетишига ишонмоқда. Аввалроқ, Рэшфорд Манчестердан кетиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Шунга қарамай, Рэшфорд асосий таркибда кўпроқ ўйнаш учун Криштиану Роналду билан рақобатда ўзини кўрсатиши талаб этилади. Португалиялик юлдуз ҳам жамоа Чемпионлар лигасига чиқа олмаганига қарамай, клубда қолишга қарор қилган.

Эрик тен Хаг ҳам Роналдунинг кўп гол ура олишини инобатга олиб, келаси мавсумда унинг хизматидан фойдаланмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!