“Манчестер Юнайтед” юлдузи нима қилмоқчи?
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд клубни тарк этиш фикридан қайтди. Клубнинг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан бўлган Маркус жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланиши кутилганди.
Бироқ, бу мавсум у ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади ва Криштиану Роналдунинг соясида қолиб келди. Англия терма жамоасидаги жойини ҳам йўқотган 24 ёшли футболчи вазиятни ўзгартириш учун клубини алмаштиришни режалаштирган.
“Манчестер Юнайтед”га Эрик тен Хагнинг бош мураббий қилиб тайинланиши Рэшфорднинг қарорига таъсир ўтказди. Англиялик ҳужумчи нидерлардиялик мураббий унга асосий таркибдан жой берса, фаолиятини қадрдон клубида давом эттиришини билдирган.
Рэшфорд бу мавсумда бачра турнирларда 25 та ўйинда тўртта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар