“Манчестер Юнайтед” зўр дарвозабон топди

“Порту” ва Португалия терма жамоаси дарвозабони Диегу Кошта фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти амалдаги шартномаси якунланиб бораётган Давид де Хеа ўрнига айнан португалиялик посбонни олиб келмоқчи.

“Порту” билан 2027 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга Коштанинг трансфер суммаси 75 миллион еврони ташкил қилади.

23 ёшли голкипер “Порту” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асли Швейцарияда туғилган бўлса-да, халқаро майдонда Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Кошта жорий мавсумда 19 та учрашувда майдонга тушиб,тўққизта ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!