“Манчестер Юнайтед”: Зўр ҳужумчига катта сумма!
Ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилаётган “Манчестер Юнайтед” Федерико Кьеза учун “Фиорентина”га 55 миллион евро таклиф қилди. Бу пандемия даврида ёш футболчи учун катта сумма экани айтилмоқда.
Манчестерликлар бу ҳужумчи ўйинларини мунтазам кузатиб келади. Кьезага А Сария грандлари ҳам оғиз солмоқда. Хусусан, 22 ёшли ҳужумчи “Ювентус” билан келишиб олгани айтилаётган эди. Лекин Турин клуби ҳам, “Интер” ҳам “Фиорентина”га мурожаат қилганича йўқ. Биринчи расмий таклиф “Манчестер Юнайтед” томонидан билдирилди.
Жорий мавсумда Кьеза миллий чемпионатда 34 та учрашувда 10 та гол уриб, жамоадошларини 9 марта голли пас билан таъминлади. Унинг “Фиорентина” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача тузилган.
Фикрлар